«Ўзбекистон почтаси»нинг янги раҳбари этиб Россиялик Евгений Биргер тайинланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Евгений Биргер 1960 йилнинг 19 майида Москва вилоятида туғилган. У 1982 йилда Москва электротехник алоқа институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди. Биргер турли йилларда Россия алоқа вазирлиги почта алоқаси департаменти раҳбари ва «Россия почталари»ни стратегик ривожлантириш кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган.
Евгений Биргер 22 май куни Тошкентдаги #MITCROADMAP2018 конференциясида нутқ сўзлаб, «Ўзбекистон почтаси» амалдаги нормативлар ва анъанавий фаолиятини амалга ошира олмаётгани ва у тубдан ўзгартиришларга муҳтож эканлигини таъкидлади.
У фуқаролар ҳаёти ва ташкилотлар фаолиятига почтанинг чуқур кириб боришини кўзда тутувчи «Почта 2.0» лойиҳасини тақдим этди.
2016 йилнинг 19 январидан «Ўзбекистон почтаси» директори лавозимида Шуҳрат Отамуҳаммедов ишлаб келаётган эди. 12 май куни у Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.
Изоҳ (0)