Тошкент шаҳар ИИББ Ёниғин хавфсизлиги бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида 24 май, пайшанба куни «Ёш ўт ўчирувчи—2018» кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Шаҳар ИИББдан «Дарё»га маълум қилишларича, мусобақада касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларидан жами 44 нафар ўқувчи иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра Чилонзор туманининг ўт ўчирувчилари коллеж ўқувчилари орасида чемпионликни қўлга киритган бўлса, мактаблар бўйича юнусободлик ўқувчиларга тенг келадигани топилмади.
Изоҳ (0)