24 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда 15–17 май кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон – АҚШ музокаралари натижалари юзасидан фикр алмашилди ва эришилган келишувларни татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)