Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан «Темирйўл вокзали — Имoм Бухорий» йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Бир кунда уч марта шу йўналиш бўйича ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус маҳаллий аҳоли учун хизмат қилади. Бир километр учун 85 сўмдан йўл ҳақи тўланади.
— Ушбу йўналишда йўловчи ташишга хизмат кўрсатадиган транспорт воситаларини босқичма-босқич кўпайтирамиз, — дейди агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарид Бурҳонов. — Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропортидан Ҳазрати Довуд ҳамда Имoм Бухорий мажмуаларига автобус ва йўналишли такси қатновлари ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)