Американинг Огайо штатидаги Рейнолдсбург шаҳрида ўқитувчи аёл буйрагини ўқувчи қизга беришга рози бўлди, деб ёзади Forum Daily.
Ўн ёшли Ива Эванс исмли қизчада 2017 йилда буйрак фаолиятидаги етишмовчилик юзага келган. Қиз буйрак кўчириб ўтказилишига эҳтиёж сезган ва фақат диализ машинаси ҳисобига яшаган: қизни унга ҳар куни ўн соат давомида улаб қўйишган.
Органлар мос келмаслиги туфайли, Иванинг қариндошларидан ҳеч бири унга ўз буйрагини бера олмаслиги маълум бўлгач, унинг оиласи Facebook орқали донор топишга уринди.
Қиз ўқийдиган мактабда ўқитувчилик қиладиган 48 ёшли Таня Томас исмли аёл унга ёрдам беришга қарор қилди.
Кўп ойлар давом этган текширув унинг буйраги Ивага кўчириб ўтказиш учун мос келишини тасдиқлади. Операция ёзнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)