КХДР Жанубий Кореядан шу ҳафтада бўлиб ўтадиган Пхунгери ядро полигонининг ёпилиш маросимига келишни режалаштираётган саккиз нафар журналист рўйхатини қабул қилиб олди, деб ёзади «ТАСС» Корея Республикаси бирлашув вазирлигига таяниб.
Мухбирлар Вонсан шаҳрига Жанубий Корея ҳукумати томонидан Сеул яқинидаги Соннам авиабазасида шошилинч ташкил этилган чартер рейси билан жўнаб кетади. Улар аллақачон КХДРда бўлган бошқа чет эллик мухбирлар билан бирга Пекин орқали ортга қайтади.
Бунгача Пхеньян сабабларини изоҳламаган ҳолда Сеулдан рўйхатни қабул қилишдан бир неча марта бош тортган эди. Тахмин этилишича, бу Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорлигидаги ҳарбий манёврлар билан боғлиқ, буни КХДР 27 апрель куни кореялараро саммитда эришилган келишувларнинг бузилиши деб ҳисоблаган эди.
Изоҳ (0)