Афғонистон марказида «Толибон» радикал гуруҳи жангарилари билан тўқнашувларда 20 га яқин полициячи ҳалок бўлди. Улар орасида Ғазни вилоятидаги туманлардан бирининг полицияси бошлиғи ҳам бор, деб хабар беради «Интерфакс».
Айтилишича, ўтган кеча жангарилар Жағату, Деҳи Як, Ажристон, Гиро туманлари, шунингдек, Ғазни шаҳрида ҳукумат қўшинлари марраларига бир вақтнинг ўзида ҳужум қилган.
Деҳи Як тумани полиция бўлими бошлиғи Файз Муҳаммад Тўфон ва тез таъсир отряди командири Ҳожи Баракат 20 га яқин қурбонлар орасида, деб маълум қилди вилоят кенгаши аъзоси Носир Аҳмад Фақирий.
Изоҳ (0)