Остона аҳолиси мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларга шаҳарда содир бўлган кучли бўроннинг суратлари ва видеоларини жойлаштирмоқда, деб хабар берди Tengri News.
22 май куни шаҳарда кучли шамол эсиб, ёмғир ёққан. Содир бўлаётган табиат ҳодисасини шаҳар аҳолиси суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни бошлаб юборган.
«Бугун об-ҳавонинг кескин ёмонлашгани, айнан қисқа вақтли шамоллар эсгани ва ёмғир ёғгани сабаб ‘112’ телефон рақамига сўнгги бир соат ичида фавқулодда ҳолатлар юзасидан қўнғироқ қилганлар сони кўпайиб кетди», — дейилади Остона Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида.
Изоҳ (0)