Тошкентда 14 май куни эрта тонгда 2006 йилда туғилган қиз, дастлабки тахминларга кўра, овқатдан заҳарланиш натижасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Қиз укаси (2009 йилда туғилган) билан биргаликда овқатдан заҳарланиш гумони остида 1-сони шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб келинган, бироқ қизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Шифохонадан маълум қилинишича, боланинг ҳолати меъёрида. Текширувдан сўнг у вирусология бўлимига жойлаштирилган.
Бола ва унинг бувисининг сўзларига кўра, якшанба куни у hot-dog, опаси эса банан еб, шарбат сақловчи ичимлик ичган.
«Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, текширувлар якунлари бўйича қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади», — дея хабар қилган тиббиёт муассасаси вакили.
Прокуратура терговга қадар текширувни ўтказмоқда.
Изоҳ (0)