• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рўза тутишни бошлаш ва тугатиш ҳилолни кўриш билан бўлур

    «Islom.uz» муқаддас Рамазон ойи бошланиши олдидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан рўза тутишнинг фазилатлари ҳақидаги насиҳатларни тақдим этди.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

    ‘Ҳилолни кўрмагунингизча рўза тутманглар. Уни кўрмагунингизча оғиз очманглар. Агар сизлардан у булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар’, — дедилар».

    Бешовлари ривоят қилганлар.

    Термизийнинг лафзида:

    «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб, рўза тутинглар ва уни кўриб, очинглар. Агар сизлардан булут-ла тўсилиб қолса, ўттиз кунни тамомланглар», — дейилган.

    Бухорийнинг лафзида эса:

    «Агар сизлардан булут-ла тўсилиб қолса, Шаъбонни ўттиз (кун)ни тамомланглар», — дейилган.

    Бошқа бир ривоятда эса:

    «Агар сизлардан булут-ла тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», — дейилган.

    Шарҳ: Ушбу ривоятлардан Рамазон ойининг бошланиши ва тамом бўлиши Рамазон ва Шаввол ойи ҳилолларини кўриш билан собит бўлиши таъкидланмоқда.

    Шунингдек, мабодо табиий шароитлар ноқулай келиб, янги ойни кўриш имкони бўлмай қолса, Рамазондан олдинги Шаъбон ойи тўлиқ ўттиз кунга етказилиб, кейинги кундан Рамазони шарифнинг биринчи куни бошланади. Худди шу каби, Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни Шаввол ойи ҳилолини кўришга ҳаракат қилинади. Агар ҳилол кўринса, рўза тугагани ва эртасига ийд эканлиги эълон қилинади. Мабодо ҳилол кўринмаса, ўттизинчи кун ҳам рўза тутилиб, кейин ийд қилинади.

    Айни шу хилда амал қилиш борлиқни яратган Аллоҳ таолонинг иродасига мувофиқ равишда ойни белгилашдир. Айни шу ишни мусулмонларгина амалга оширадилар. Улар йилнинг ўн икки ойини ҳисоблашни ҳам ҳилолни кўриб бошлайдилар, ҳилолни кўриб, унинг тамом бўлганини эътиборга оладилар. Ойнинг ер куррасига ва ундаги мавжудотларга, жумладан, инсонга ҳам ўз таъсирини ўтказиши ҳаммага маълум. Шундай экан, нима учун ойларни ҳисоблашда унинг таъсири бўлмаслиги керак?

    Энди мусулмонлардан бошқаларнинг ой ҳисобида мантиқ бор ёки йўқ эканлигини бир ўйлаб кўрайлик. Бир йил, балки бир неча йил олдин қайси ойнинг қачон бошланишини белгилаб қўйиб, ўша кунни ойнинг охири, ўртаси ёки бошқа пайти бўлишига қарамай, «ой боши» деб аташлари мантиққа тўғри келадими? Альбатта, тўғри келмайди.

    Шунинг учун фақат мусулмонча ой ҳисобинигина тўғри ва табиий, дея оламиз. Вақт ҳисобига ойни ўлчов қилиб олишда кўплаб ҳикматлар бор.

    Аввало, ой борлиқдаги энг катта аломатдан бири ҳисобланади. Ўшандай катта аломатни кўриб, рўза тутишни бошлаш ва тамомлаш бу муҳим ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлишини, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф унга ўзгартириш кирита олмаслигини таъминлайди. Ҳамма бандалар баробар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри бўлмиш рўзани бошлаш ёки тамомлаш учун Аллоҳнинг ана шу буюк белгисига – ойга қараб турадилар.

    Иккинчидан, ой йилида янги йил ўн икки кун олдинга сурилиб келади. Шунинг учун ҳам ҳар йилги Рамазон ойи аввалгисидан ўн икки кун олдин келади. Шу тариқа ўттиз уч йил давомида йилнинг ҳамма вақтида Рамазон рўзаси тутилади. Бу эса турли шароитда рўза тутишни таъминлайди. Бир минтақада доим қулай, бошқасида эса доимо ноқулай шароитга тўғри келиб қолмайди.

    Учинчидан, ойни кўриб, рўза тутиш ва очиш барча мусулмонлар учун баробар ҳукм бўлиб, бу уларнинг бирликлари рамзи ҳамдир. Яна бошқа ҳикматлар ҳам кўп. Лекин ҳақиқий ҳикматларини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

    Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

    ‘Альбатта, биз уммий умматмиз, ёзмаймиз ҳам, ҳисобламаймиз ҳам. Ой мана бундай, мана бундай бўлур’,— дедилар.

    Яъни бир марта йигирма тўққиз, бир марта ўттиз, (демоқчилар)».

    Учовлари ва Насаий ривоят қилганлар.

    Шарҳ: «Уммий» дегани «онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган» деган маънони билдиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ёзмаймиз» деганлари ўша пайтдаги арабларнинг умумий ҳолини эътиборга олиб айтилгандир. Аслида эса араблар ичида ўша вақтда ҳам ўқиш-ёзишни биладиган кишилар бўлганлиги маълум ва машҳур. Ана шу оз сонли кишилардан баъзиларининг Қуръони Каримни Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзиб борганликлари ҳам собит ҳақиқатдир.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «ҳисобламаймиз» деган сўзни мунажжимлик ҳисобларини эътиборга олган ҳолда айтганлар.

    Шунингдек, бу ҳадиси шарифдан ой баъзида йигирма тўққиз кун, баъзида ўттиз кун бўлишини билиб оламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни икки қўлларининг бармоқлари билан ишора қилиб англатганлар. Бир марта ўнта бармоқларини уч марта қайта-қайта кўрсатиб, ўттиз кунни, иккинчи мартасида икки марта тўлиқ ва бир марта бир бармоқларини букиб, йигирма тўққизни ифода қилганлар.

    1212. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойга хотинларидан ийло қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг эса эрталаб (ёки кечқурун) кирдилар. Шунда у зотга:

    ‘Сиз бир ой кирмасликка қасам ичган эдингиз?’ дейилди. У зот:

    ‘Ой йигирма тўққиз кун (ҳам) бўлади’, дедилар».

    Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

    Имoм Муслим:

    «Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини уч марта – икки мартасида ҳамма бармоқларини, учинчисида эса тўққиз бармоқни букиб кўрсатдилар», деган жумлани зиёда қилган.

    Шарҳ: «Ийло» сўзи шариатда эркак кишининг маълум вақт хотини олдига кирмаслик ва унга яқинлик қилмаслик ҳақида қасам ичишини англатади.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида оналаримиз розияллоҳу анҳоларнинг олдиларига бир ой давомида кирмасликка қасам ичганлар. Йигирма тўққиз кун улардан бирорталарининг ҳам олдиларига кирмаганлар.

    Сўнгра эса мана шу ривоятда баён қилинганидек, кириб келганлар. Шунда «Бир ой ўттиз кун бўлади-ку. Нима учун бир ойга ийло қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у муддат тамом бўлмасдан, аёллари олдига кириб келдилар?»— деган савол пайдо бўлган. Баъзи кишилар буни Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатганларида У зот ой гоҳида йигирма тўққиз кун бўлишини, ўша ой йигирма тўққиз кунлик бўлганлиги туфайли бир ойга қилган ийлолари бузилмаганини билдирганлар.

    Демак, Рамазон ойи ҳам гоҳида йигирма тўққиз, гоҳида ўттиз кун бўлар экан. Буни эса ҳилолни кўриш билан аниқланади.

    1213. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят іилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

    ‘Икки ийд ойлари – Рамазон ва Зулҳижжа (биргаликда) нуқсонли бўлмас’, дедилар».

    Тўртовлари ривоят қилганлар.

    Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳақида бир неча хил таъвиллар айтганлар. Биз ўрганаётган ушбу бобга тегишли таъвилда эса икки ийд ойлари – Рамазон ва Зулҳижжа бир йилда баробарига нуқсонли, яъни йигирма тўққиз кунлик бўлмаслиги айтилган. Бири йигирма тўққиз кунлик бўлиши мумкин, лекин иккаласи ҳам баробар бўлмайди.

    16.05.2018, 14:52   Изоҳ (0)   50976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Ўзбекистон–Германия бизнес форуми ва кооперацион биржа ташкил этилди

    16.05.2018, 14:36

    Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари нукуслик ёшлар билан учрашди

    16.05.2018, 14:19

    Ўзбекистон инновацион ривожланишни кучайтиришда Туркия тажрибасидан фойдаланади

    16.05.2018, 14:08

    Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

    16.05.2018, 13:59

    Бош прокуратура туман прокурори ёрдамчисининг 700 минг доллар пора олгани ҳақидаги хабарни изоҳлади

    16.05.2018, 13:43

    Ўзбекистонда Бош прокуратура академиясига бўш лавозимларига номзодларнинг танлови бошланди

    16.05.2018, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.