«Урал авиалиниялари»нинг Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёти «Kолцово» аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Хабарда айтилишига кўра, 16 май куни, маҳаллий вақт билан соат 01:04 да Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган Airbus A320 самолёти «Колцово» аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт бортида 47 киши бўлган, жумладан 6 нафар экипаж аъзоси ҳам.
Қўниш вақти йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган. Қўниш сабаби – техник носозлик бўлиши мумкин.
Айни дамда Россия Тергов қўмитасининг Урал бўлинмаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.
Изоҳ (0)