• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг қаровсиз кўчасидаги аҳолидан ким хабар олади?

    Тошкент шаҳри фақат чиройли кўчалардан иборат эмас. Бунга ЎзА мухбири шахсан гувоҳ бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Олмазор тумани, Мискин маҳалласидаги Магазин-мавзук кўчасида автомобиль тугул пойи-пиёда бир текис юришнинг имкони йўқ.

    Тўғри, бу кичик кўчада жойлашган хонадонлар кўп эмас. Лекин кам бўлса-да, бу ерда инсонлар истиқомат қилади. Уларнинг иссиғи, совуғи бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Тез ёрдам чақирилса унинг қаердан, қандай кириб келиши муаммо. Ёнғин ўчириш машинаси-ку, бу ерга кира олиши даргумон. Тор ва яроқсизлиги етмагандай, аҳоли истиқомат қилаётган кўча бошига катта темир дарвоза ўрнатилганига нима дейсиз?

    Шу кўчага туташ ҳудудда фаолият юритаётган Pаlmy flower ва «Марса-МХА» тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган дарвозанинг «дарвозабон»лари ҳам бор экан. Улар кимни хоҳласа ичкарига киритади, истамаса йўқ. Кира олмаган одам 2-3 чақирим йўл босиб ўз уйига бошқа айланма йўллар орқали киришга мажбур бўлади.

    Дарвоза қоровулларидан бири Илҳом исмли йигитдан бунга изоҳ сўраганимизда у «Дарвозадан ҳаммани киритамиз», деб жавоб берди. Бироқ бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли бунинг аксини айтмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сафобек Бекхўжаев Магазин-мавзук кўчаси 99 «а» уйда истиқомат қилади. Унинг отасидан мерос бўлиб қолган ҳовли-жойи умумий майдони 16,56 сотихни ташкил этган. Бу Олмазор тумани давлат ер ресурслари ва кадастр бўлими томонидан берилган ҳужжатда қайд этилган.

    Тўққиз фарзанднинг отаси бўлган С.Бекхўжаев иккинчи гуруҳ ногирони. Отахоннинг хонадонида жой етишмагани учун унинг тўрт ўғли, келинлари ва набиралари айни пайтда бошқа уйларда ижарага яшашади. Боиси уларнинг хонадонига ёнма-ён бинода жойлашган Pаlmy flower тадбиркорлик субъекти С.Бекхўжаевга тегишли ер майдонининг қарийб 13 сотихини эгаллаб олган.

    Мазкур тадбиркорлик субъекти ва С.Бекхўжаев ўртасидаги можаро бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Ванзилни кўздан кечириб, бу ерда кўпроқ Бекхўжаевлар оиласи азият чекаётганига гувоҳ бўлдик. Унинг торгина ҳовлисида эркин яшашга шароит йўқ. Бу кичкина хонадон тадбиркорнинг кўкка бўй чўзган деворлари соясида йўқ бўлиб кетаётгандек.Бу муаммо билан турли оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишларни кўздан кечириб, уларнинг бирор натижаси бўлмагани кишини таажжубга солади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бир инсон тўртинчи йилдирки судма-суд, идорама-идора сарсон. Тилга олинаётган муаммо билан боғлиқ бир дунё ҳужжатлардаги фактларни қаламга олса камида бир роман бўлгулик.Мақсад интернет-сайт, газета ва телевидения орқали қайта-қайта бонг урилган ушбу масалага Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эътиборини қаратиш ва қуйидаги саволларга жавоб топишдир:

    Нега аҳоли ўзи истиқомат қилаётган кўчага эмин-эркин кириб чиқа олмаяпди? Одамлар хавфсизлигига путур етказиши, яъни тезкор хизмат автомобиллари киришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган дарвозанинг кўча қатнов қисмига ўрнатилиши шартми? Одамлар яшаётган, улар юрадиган кўча нега бунчалар қаровсиз? Нега бир оила шунча йил изтироб исканжасига яшамоқда? Нега уларнинг ҳолидан, муаммосидан ҳеч ким хабар олмаган?

    15.05.2018, 23:50   Изоҳ (0)   32553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлайди

    15.05.2018, 23:39

    Ҳисоб палатаси 2017 йилда 36,5 млрд сўм ва 7 млн долларлик самарасиз харажатларни аниқлади

    15.05.2018, 23:20

    Қашқадарёнинг Жиллисуви сув остида қолди (фото)

    15.05.2018, 22:43

    Америкалик тадқиқотчи: Бу юрт одамлари мени ҳамиша ҳайратга солади

    15.05.2018, 22:21

    Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида юқори технологик марказ ва лабораториялар очилади

    15.05.2018, 20:43

    Андижонда йўл талашган ҳайдовчилар жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

    15.05.2018, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.