Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи Т.О. Lada машинасини Мустақиллик кўчасида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Жалақудуқ туманида яшаган Қ.П. Matiz автомобилида унга йўл бермаганлиги учун жанжаллашади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Т.О. можаро асносида Қ.П.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.
Жабрдийда касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
Lada ҳайдовчиси қўлга олинди.
Изоҳ (0)