Жон Хопкинс номидаги университетнинг (АҚШ) тадқиқотчи гуруҳи КХДР Пунгери ядро полигонининг демонтажини бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Синов полигонининг демонтажи бошланди. Хусусан, шимолий, ғарбий ва жанубий кириш йўллари атрофида жойлашган оператив таъминот бинолари бузилди», — дейилади мутахассислар ҳисоботида.
Маълум бўлишича, ядро майдонидан ўтган рельслар қисман демонтаж қилинди.
Бироқ, мутахассисларнинг сўзларига қараганда, объект атрофидаги муҳим иншоотлар бузилмай турибди.
Аввалроқ, Ким Чен Ин ядро полигонининг АҚШ томонидан текширилишига рози бўлган.
Изоҳ (0)