«Роскосмос» Бойқўнғир космодромидаги «Гагарин старти» деб номланувчи 1-сонли старт майдонини консервация режимига ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Известия».
«Ер устидаги космик инфратузилма объектларидан фойдаланиш маркази» Бойқўнғирдаги объектлардан фойдаланувчи «Жанубий» космик маркази харажатларини оптималлаштириш дастурини ишлаб чиқмоқда. Ҳужжат «Гагарин старти»ни фойдаланишдан чиқаришни кўзда тутади.
Гап шундаки, ушбу майдондан фойдаланишни давом эттириш учун у модернизация қилиниши керак, аммо бу катта молиявий харажатларни талаб этиши туфайли мақсадга мувофиқ эмас.
«Гагарин старти» 2020 йилда ўз фаолиятини якунлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)