Сингапур АҚШ президенти ва КХДР етакчисининг самолётларини ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи самолётларни қабул қилиш учун «Пайя леба» ҳарбий-ҳаво базасидан фойдаланишни таклиф қилмоқчи, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий экспертлар фикрича, шаҳар-давлатнинг шимоли-шарқида жойлашган база хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал жой ҳисобланади. «Дональд Трампнинг ҳам, Ким Чен Иннинг ҳам атрофидагилар баъзан хавфсизлик масалаларига ўта катта аҳамият беради. Шу сабабли ҳам уларнинг учрашуви учун Сингапур танланган», — деди мутахассис.
Экспертлар бу мақсадда Жануби-Шарқий Осиёдаги энг тирбанд аэропорт — Чанги танланса, Сингапур ҳукумати хавфсизлик талабларини бажариш учун уни иккита делегация учун узоқ вақтга ёпишига тўғри келишини айтмоқда.
Изоҳ (0)