АҚШ Қуддусда ўз элчихонасини очгач, Иордания, Исроил ва Туркиядаги элчихоналари ҳимоясини кучайтирди, деб ёзади «Газета.ru».
NBC News ўз манбасига таяниб хабар қилишича, АҚШнинг Туркия, Исроил ва Иорданиядаги элчихоналарига бир неча ўнлаб денгиз пиёдалари етиб келган.
Таъкидланишича, Давлат департаменти ва Пентагон АҚШнинг Ливан, Миср ва Покистондаги элчихоналарида ҳам хавфсизлик чораларини кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбаларга кўра, Америка ҳукумати Қуддусда элчихона очилиши фонидаги норозиликлардан хавфсирамоқда.
Аввалроқ Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари туфайли, Анқара АҚШ ва Исроилдан ўз элчиларини чақириб олгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)