Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация 14–15 май кунлари Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, транзит, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Тадбир доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)