• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Менинг фикрим» порталида Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди

    «Менинг фикрим» порталида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот — ‘Ўзбекистон Қаҳрамони’ унвони билан тақдирлаш ҳақида» жамоавий мурожаат жойлаштирилди. Унинг муаллифлари давлат раҳбарига Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини бериш таклифи билан чиқмоқда.

    Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги «Мукофотлар» рукнига кирилганида, юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин, бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.

    Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги «‘Ўзбекистон Қаҳрамони’ унвонини белгилаш ва олий нишон — ‘Олтин Юлдуз’ медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш — халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек, халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, юртбошимиз, элимизнинг фахри — Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини беришни таклиф этамиз.

    Шу пайтга қадар мурожаатни 45 киши имзолади.

    13.05.2018, 17:04   Изоҳ (0)   65477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон делегацияси Англиянинг Amadeus Entertainment ва Ҳиндистоннинг IIFTC компаниялари билан меморандум имзолади

    13.05.2018, 16:37

    Зангиоталик кўчада қолган 9 ёшли болакайни мактабга қабул қилишди

    13.05.2018, 15:25

    Адлия вазирлиги: Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган адабиётлар арзон нархларда чоп этилади

    13.05.2018, 15:07

    #UzbUSA2018: Шерзод Қудратхўжаевнинг АҚШ ҳақидаги илк таассуротлари: Орзу—америкаликлар учун энг муҳим тушунча

    13.05.2018, 12:37

    Ўзбекистонда адвокат сўровининг бажарилиш тартибини бузган шахслар жазоланади

    13.05.2018, 12:19

    Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

    13.05.2018, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.