14–22 май кунлари Японияда Ўзбекистон ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳафталик доирасида Япониянинг Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида концерт намойишлари ўтказиш режалаштирилган.
«Илк бора ташкил этилаётган Ўзбекистон ҳафталиги японияликларда улкан таассурот қолдиради, деган умиддамиз. Ушбу тадбирга санъат аҳли жуда катта тайёргарлик кўрмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)