СССР халқ артисти, Туркманистон тарихида биринчи бор Европа опера намуналари ижрочиси Мая Кулиева 98 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Нейтрал Туркманистон» газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Мая Кулиева 1938—1941 йилларда Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясида таҳсил олган ва опера қўшиқчиси мутахассислигига эга бўлган.
Меҳнат фаолиятини 1941 йилда Маҳтумқули номидаги Туркманистон давлат академик опера ва балет театрида бошлаган. Шундан сўнг опера солисти, бош режиссёр лавозимларида ишланган.
Кулиева 1943 йилда Туркманистон ССР хизмат кўрсатган артисти, 1952 йилда эса Туркманистон ССР халқ артисти, 1955 йилда СССР халқ артисти унвонларига сазовор бўлган.
2008 йилда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мая Кулиевага «Туркманистон қаҳрамони» унвонини топширган.
Изоҳ (0)