Вьетнам Социалистик Республикасининг пойтахти Ханой шаҳрида жойлашган Катта опера театрида Ўзбекистон маданият кунларининг очилиш маросимига бағишланган тантанали гала-концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Театр фоесида Ўзбекистон маданияти, миллий анъана, урф-одатларини акс эттирувчи фотокўргазма ҳамда амалий санъат, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ташкиллаштирилди.
«Концертда Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳё ва Муҳсин Мўминовлар, эл суйган хонанда ва созандалар, раққосаларнинг ижро маҳоратлари Вьетнам шаҳри аҳолисида катта таасссурот қолдиргани уларнинг гулдурос олқишларидан маълум бўлди», - дейилади Маданият вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)