Ўзбекистонга Лувр музейи директори Жан-Люк Мартинес бошчилигидаги Франция делегацияси келди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги қошидаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ташрифдан кўзда тутилган асосий мақсад Луврда Ўзбекистон миллий кўргазмасини ташкил этиш масалаларини муҳокама этишдан иборат.
Ташриф доирасида делегациянинг Олий Мажлис Сенати, Маданият вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Лувр директори Темурийлар тарихи, Санъат ва Тарих музейлари, Самарқанддаги «Афросиёб» музейида ҳам бўлади.
Изоҳ (0)