Астроном олимлар Қуёш тизими чегарасида, Нептун орбитаси ортида таркибида углерод миқдори кўп бўлган астероидни аниқлади, деб хабар беради «ТАСС».
Самовий жисмга 2004 EW95 деб ном берилди.
Қайд этилишича, у Марс ва Юпитер оралиғида ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бироқ у кичик самовий жисмлар кўп тўпланадиган Койпер минтақасига жойлашган.
Ушбу самовий жисмни илк марта Hubble телескопи ёрдамида кузатишга муваффақ бўлинди. У даставвал ноодатий спектр сифатида олимлар эътиборини тортган. Кейинги кузатувлар Европа жанубий обсерваторияси телескопларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
Чили астрофизика институти астрономларидан бири Томас Пасиа астероидини кузатиш жараёнини «қора фонда кўмир тоғини ўрганиш»га қиёслади.
Бундан ташқари, астрономлар астероид таркибида углерод миқдорининг кўплигини тасдиқловчи бошқа далилларни ҳам аниқлаган.
Изоҳ (0)