Исроиллик археологлар Довуд пайғамбар даврига оид ноодатий «ҳукмдор уйининг» изларида қазиш ишларини олиб борди. Олимларнинг айтишича, кўплаб олимлар томонидан шубҳа остига олинган «ягона Исроил» ҳақиқатда мавжуд бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг маълум қилишича, улар афсонавий давлат ҳақиқатда мавжуд бўлганини исботловчи далилларни топишга муваффақ бўлган. Қазилмалар «Довуд пайғамбар подшолигининг» жанубий чегараларида жойлашган Тель-Этон шаҳри ҳудудида олиб борилган.