Германиялик тилшунос Амазонка дарёси бўйида, Колумбия ва Перу ҳудудларида яшовчи қабиланинг барабан тилини тушуниш йўлини топди. Бу ҳақда «РИА новости» хабар берди.
Маълум зарбалар нутқнинг турли бўлакларини англатади, шунингдек узоқ паузалар ҳам маънога эга. Созлар тилида маросимлар ва байрамларнинг расмий тилини, шунингдек, норасмий эълонлар тилини ажратиш мумкин.
Қабилалар мулоқотини Амазонка бўйлаб гуруҳ бўлиб сузаётган сайёҳлар эшитиши мумкин. Якка ҳолда бу жойларда саёҳат қилиш жуда хавфли ҳисобланади.
Изоҳ (0)