АҚШнинг Техас университети молекуляр биологлари алкоголизмга қарши биринчи синов дори воситасини яратди ва синовдан ўтказди. Бунда каламушларнинг спиртли ичимликларга мойиллиги ўрганилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимлар томонидан маълум қилинишича, алкоголизмга қарши бошқа воситалар ҳам мавжуд, бироқ уларнинг барчаси одамга кучсиз таъсир қилади ва салбий оқибатлари мавжуд. Яратилган восита эса нейронларнинг бошқа занжирига таъсир қилади, шунинг учун унинг ўхшаш салбий томонлари йўқ.