Асабийлашишга қарши дори воситаларининг узоқ вақт қабул қилиниши ақли пастлик ривожланиши хавфини оширади. Шарқий Англия ва Астон университети олимлари шундай хулосага келди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Олимлар 65 ёшдан ошган 40 мингдан ортиқ беморнинг тиббий маълумотларини ўрганиб чиққан. Уларга 2006 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда ақли пастлик ташхиси қўйилган. Уларнинг маълумотлари ҳеч қачон бундай касаллик аломатларидан азият чекмаган 283 мингдан ортиқ кишининг маълумотлари билан солиштирилган.
Маълум бўлишича, антихолинегик воситаларни қабул қилган баъзи беморларда ақли пастлик билан оғриш хавфи 30 фоизга ўсган. Антидепрессантлар билан эса бу кўрсаткич 18 фоизга тенг бўлган.
Изоҳ (0)