Эрон президент Ҳасан Руҳоний мамлакат яқин орада уранни бойитишни бошлашини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Эрон атом ташкилотига аввалгига қараганда кўпроқ уранни бойитишни бошлашга кўрсатма бердим. Бунинг учун биз ҳеч нарсадан қайтмаймиз», — деди Руҳоний.
Руҳонийга кўра, Эрон бир неча ҳафта мобайнида уранни бойитишга киришиши мумкин.
Маълумот учун, олдинроқ президент Дональд Трамп АҚШ Эрон билан ядро келишувидан чиқишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)