Дубай муниципалитети Рамазон ойи вақтида саҳарликдан то кечки «оғиз очиш» вақтига қадар чилим чекишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда ҳақда UAE Inside хабар беради.
«Чилимдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор ўтган йили ҳам жорий этилган ва бу йил ҳам ушбу тақиқни давом эттирамиз», — дейди Дубай шаҳар ҳокимиятининг Жамоат саломатлиги ва хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нассим Рафи.
«Ифторлик чодирлари одатда оилалар, яъни кўплаб кексалар ҳамда болалар билан тўла бўлади. Дубай муниципалитети барчанинг соғ-саломатлигини таъминловчи қарорни амалга оширмоқда», — дейди Насим Рафи.
Изоҳ (0)