UzPaynet МЧЖ фаолияти тўхтатилмайди, балки Халқ банки тизимида Paynet савдо белгиси остида ишини давом эттиради. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Бунда фақат UzPaynet МЧЖ мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Халқ банки зиммасига ўтказилади.
Банк томонидан Paynet орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади. Хусусан, ҳозирда Paynet мобил иловаси жорий қилинган бўлиб, аҳолидан кўплаб тўловлар қабул қилиб келинмоқда.
Бугунги кунда Paynet шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Paynet шохобчалари орқали янада кенг ва қулай тарзда амалга оширилади.
Изоҳ (0)