Генерал Собир Раҳимов ҳайкали Тошкентнинг Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғидан ўзининг аввалги жойи — Олмазор туман ҳокимлиги биноси олдига қайтарилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Нашр манбасига кўра, ҳозирда ҳайкал эски жойига ўрнатилган. Унинг атрофидаги майдонда ободонлаштириш ва кўкалаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Норин туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида генерал ҳайкалини эски жойига кўчиришни таклиф қилганди.
Изоҳ (0)