Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари ўртасида касб маҳорати юзасидан республика кўрик танловининг якуний босқичи ўтказилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Мусобақанинг очилиш ҳамда ёпилиш маросими Нукус шаҳар «Турон» стадионида тантанали равишда ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ вазири, полковник А.Темирхонов, шунингдек, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ биринчи ўринбосари, полковник Р.Юнусметовлар иштирок этди.
Жуда қизғин ва кўтаринки рухда ўтказилган кўрик танловнинг мутлоқ ғолиблигини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоаси эгаллади.
Кўрик танловнинг кейинги 2-ўринга Фарғона ва 3-ўринга Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ жамоалари эгаллади.
Изоҳ (0)