Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) билан биргаликда «Қонун лойихаларини тайёрлашнинг замонавий услубиёти» мавзусида халқаро семинар ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Қонунчилик палатаси

Фото: Қонунчилик палатаси

Семинарда Олий Мажлис палаталари депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Германиянинг соҳа бўйича етакчи экспертлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий услубларни ва механизмларни жорий этиш бўйича Германия тажрибасини чуқур ўрганиш ва унинг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ижодкорлиги жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг «Марказий Осиё давлатларига ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш» минтақавий дастури директори Йорг Пуделька тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш, идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш борасида немис тажрибаси билан ўртоқлашди.
Шунингдек, германиялик эксперт Франциска Брандт ҳам Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, бу борада Германия тажрибасининг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон қонунчилик амалиётига жорий этишнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
Семинар якунида билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида миллий қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш, бу борада Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди