2–8 май кунлари Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган учрасткаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.
Икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиқди.
Учрашув конструктив руҳда ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Изоҳ (0)