Россиянинг Астрахан вилоятида чегарачилар эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига сабаб бўлганликда гумонланиб бир йилдан бери халқаро қидирувда бўлган хорижлик фуқарони ҳибсга олди, деб хабар беради Sputnik.
Фуқаро «Қораўзак» ўтказиш пунктида ҳибсга олинган.
«Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари ташаббуси билан қидирув эълон қилинган эди. Эркак эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига сабаб бўлганликда гумонланмоқда. У бир йил терговдан яшириниб юрган», — дейилади хабарда.
Ҳибсга олинган фуқаро полицияга топширилган.
Ўтган ҳафтада «Оқсарой» ўтказиш пунктида чегарачилар томонидан одам савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, тўрт йилдан бери қидирувда бўлган фуқаро қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)