• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимнинг бир куни»: Чилонзор туман ҳокими нималар билан банд? (фото)

    «Ҳокимнинг бир куни» тадбири доирасида Тошкент шаҳридаги барча туман ҳокимларига ОАВ мухбирлари кун бўйи ҳамроҳлик қилмоқда. «Дарё» мухбирининг «чекига» Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов тушди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996—2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004—2005 йилларда Осиё-Инвест Банк (Москва) бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

    2009 йилдан 2012 йилгача GM Uzbekistan компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.

    Даврон Ҳидоятов 2014—2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш Давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. 2017 йил 18 апрелида Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

    9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ишлари айни авжига чиққан. Хусусан, Чилонзор тумани ҳокими зиммасига «Халқлар дўстлиги» саройи ва унинг атрофидаги майдонни қайтадан барча талабларга жавоб берувчи замонавий кўринишда бунёд этиш топширилган.

    Майдонга соат 07:00 да етиб борган бўлсак, 400 га яқин одам тозалаш ишларини олиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Уларга Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг ўзи бошчилик қилаётган экан. Эртага байрам арафаси фойдаланишга топширилиши кутилаётган «Халқлар дўстлиги» майдонида қурилиш ишлари якунланган, фақатгина супуриш ва артиш каби «пардоз» ишлари қолганди.

    Туман ҳокимлиги ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали туманнинг барча ёшларини мазкур ободонлаштириш ишларида кўнгилли сифатида иштирок этиш борасида пост қолдирган эди. Шу сабабли соат 09:00 дан сўнг юзлаб ёшлар ўз хоҳиши билан меҳнат қилаётган идора вакиллари ёрдам кўрсатишга етиб келишди. Уларнинг ҳар бирига «Чилонзор ёшлари» белгиси туширилган футболкалар тарқатилди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Таъкидлаш керак, «Халқлар дўстлиги» майдони салкам 12 кун ичида бутунлай ўзгача қиёфага кирди. Олдинлари сув оқмайдиган сунъий ҳовуз ва файзсиз мармар майдон қисқа кунлар ичида пойтахтнинг яна бир кўркам манзилгоҳи айланди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти томонидан 26 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳозирда «Истиқлол» санъат саройи деб номланиб келаётган саройга, унинг олд майдонига ҳамда «Бунёдкор» метро бекатига унинг аввалги «Халқлар дўстлиги» номини қайтариб қўйиш, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврида 14 фарзандни ўз бағрига олган Шомаҳмудовлар монументини жойига қайтариш мақсадида аввал шу ном билан юритилган кўчага унинг номини қайта тиклаш юзасидан таклифлар берилган эди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Ҳоким соат 10:15 гача майдоннинг ҳар бир қаричини кўздан кечириб чиқиб, бажарилиши керак бўлган ишлар, камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмаларни берди.

    «Атиги 12 кун ичида майдоннинг кўришини бутунлай ўзгартириб юбордик. Эндиликда бу ер ‘Халқлар дўстлиги’ майдони деб юритилади ва исталган одам бу ерга келиб мароқли ҳордиқ чиқариши, иссиқ кунларда фонтандан отилаётган муздек сувлар тафтидан баҳраманд бўлиши мумкин», — дейди Даврон Ҳидоятов.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Соат 10:30 да Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси мутахассислари томонидан барпо этилаётган кўприкнинг қурилиш ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кўприкни қуриш борасида юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, маслаҳатлар, таклифлар тингланди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

    Замонавий йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8 метр, кенглиги эса 24,5 метрни ташкил этиб, 21 та устун оралиғида барпо этилмоқда. Эътиборлиси, бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилади. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилади, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилади. Янги бунёд этилаётган йўл ўтказгичнинг ёритиш тизими ҳам жаҳон андозларига мос равишда барпо этилиши кўзда тутилган. Шу кунга қадар жами йўл ўтказгичнинг 256 та тўсинидан 192 таси ўрнатилди. Чиқиш ва тушиш қисмларидан 60 фоиз тиргак деворлари мустаҳкамланди. 276 та призматик қозиқдан 206 таси қоқилди. Ушбу кўприкни июнь ойи бошларида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Бир соатдан ошиқроқ давом этган мажлисдан кейин Чилонзор туманидаги «Замин» тўйхонасида байрам муносабати билан халққа ош тарқатилди. Туман ҳокими ушбу тадбирга ҳам ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Соат 12:00 дан ўтгач яна «Халқалар дўстлиги» майдонига қайтган ҳоким ободонлаштириш ишларини ўз назорати остига олди. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нодиржон Максумов ҳам амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида майдонга ташриф буюриб, ўз таклифларини Даврон Ҳидоятовга билдирди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Майдонга кириш қисмдан — «Халқлар дўстлиги» метро бекатининг ёнидан ўрин олган автобус бекати мутлақ замонавий усулда қурилган бўлиб, унинг ичидаги барча техникалар (ёритиш тизимлари, кондиционерлар) қуёш энергияси ёрдамида ишлайди.

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов

    Фото: «Дарё» / Фозилбек Юсупов
    08.05.2018, 17:03   Изоҳ (0)   51952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Ўзбекистон Президентини иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади

    08.05.2018, 16:46

    «Ўзбекэкспертиза» АЖ Telegram-боти ишга туширилди

    08.05.2018, 16:41

    Абдулазиз Комилов Литва ташқи ишлар вазири билан икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашди

    08.05.2018, 16:18

    Oдина Муҳаммад Юсуф Абу-Дабидаги халқаро қурултойда иштирок этмоқда

    08.05.2018, 16:01

    Янгийўлда «банк ходимлари» пенсионерга доллар ўрнига сохта евро тутқазди

    08.05.2018, 15:11

    Урганч шаҳрида онахонга ёрдам кўрсатилди

    08.05.2018, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.