Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Абхазия ва Жанубий Осетия етакчилари, шунингдек, Грузия ва Украина фуқароларини иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Россия президенти суронли уруш йилларида синовдан ўтган биродарлик анъаналари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Путин барча уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилганларга самимий эҳтиром билдириб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва тинчлик-омонлик тилади.
Изоҳ (0)