9 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15—17 даража илиқ, кундузи 31—33 даража иссиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқбўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—10, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)