Hyundai компаниялари гуруҳи КХДР билан иқтисодий алоқалар қайта тикланиши эҳтимоли юзасидан махсус қўмитани шакллантирди. Бу ҳақда 8 май куни тарқатилган баёнотда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Компаниялар гуруҳи яқин вақт ичида Кореялар ўртасидаги ўзаро алоқалар қайта йўлга қўйилишини кутмоқда ва бунга олдиндан тайёргарлик кўришга қарор қилган.
«Тайёргарликдан сўнг мавжуд лойиҳалар бўйича ҳамкорликни энг қисқа муддатларда қайта йўлга қўйишимиз мумкин», — дея таъкидланади ҳужжатда.
Аввал Hyundai Кореялар ўртасидаги икки асосий лойиҳа — Кимгансан сайёҳлик йўналиши ва Кэсон шаҳридаги қўшма технопаркнинг оператори эди. Уларнинг ҳар иккаласи Жануб ва Шимол ўртасидаги муносабатлар кескинлашуви фонида музлатиб қўйилган эди.
Изоҳ (0)