Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўн ёшли қиз белгиланмаган жойдан йўлга югуриб чиққани ва автомобиль сигналига эътибор қаратмагани сабабли ўт ўчириш машинаси остида қолиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести Кавказа» хабар берди.
Икки нафар қиз йўловчилар ўтиши учун белгиланмаган жойдан югуриб чиққан вақтда ўт ўчириш машинаси йўлда ҳаракатланиб кетаётган эди. Учинчи қизча йўлга кейинроқ югуриб чиққан, махсус автомобиль ҳайдовчиси уловни секинлатиб, сигнал чалган. Қизча эса йўлнинг ўртасида тўхтаган, бироқ бир лаҳзадан сўнг у номаълум сабабга кўра тўсатдан олдинга ҳаракатланган.
Тўқнашувни олдини олишга уринган ҳайдовчи рулни чапга буриб, тормоз босган. Бироқ автомобилнинг орқа ғилдираги қизчани босиб кетган.
Ўн ёшли қизча воқеа жойида тез ёрдам етиб келгунига қадар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)