«Левада-центр» томонидан ўтказилган сўров иштирокчилари Владимир Путин президентлик фаолияти давомида қандай муваффақият ва муваффақиятсизликка эришганига овоз берди, деб хабар қилади Meduza.
Сўров натижаларига кўра, Путиннинг асосий муваффақияти дея «Россияга буюк давлат мақомини қайтаргани» (47 фоиз) ва Шимолий Кавказдаги вазиятни барқарорлаштиргани (38 фоиз) ҳақидаги бандлари танланган. Сўров иштирокчилар яна бир неча вариантларни ҳам танлаш имконига эга бўлган.
Президент Путиннинг фаолиятига билдирилган асосий шикоятларни ижтимоий соҳа ташкил этади. Иштирокчиларнинг 45 фоизи президент даромадларнинг адолатли тақсимланишини уддалай олмаганини таъкидланган бўлса, 39 фоизи эса оддий одамлар ислоҳотлар оқибатида йўқотган маблағларини ҳамон қайтара олмаётганини белгилаган.
Сўров иштирокчиларининг 32 фоизи президент ойлик иш ҳақи, стипендия ва нафақаларни оширишга қодир эмаслигини айтган. 2015 йилда ўтказилган шу турдаги сўровда ушбу банд 15 фоизни ташкил этган.
Изоҳ (0)