Гавайидаги Килауэа вулқони бир неча ўнта уйни йўқ қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Оролда сув таъминоти ва йўллар зарарланган. Ўқув муассасалари ўз ишини тўхтатган. Расмийлар одамларни ҳавонинг ифлосланиши ҳақида огоҳлантирган.
Оловли фавворалар қарийб 70 метр баландликка кўтарилмоқда. Вулқон отилиши сабабли 1700 киши эвакуация қилинган.
Таъкидланишича, вулқоннинг отилиши минтақадаги сейсмик фаолликка боғлиқ ҳолда юз бермоқда. АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, 2,5 магнитудали тахминан 70 та зилзила юз берган. Сейсмологларнинг қайд этишича, вулқоннинг фаоллиги яқин орада тўхтамайди.
Изоҳ (0)