Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида синов тариқасида устуни ҳам ёниб турадиган светофор ишга туширилди, деб хабар беради TengriNews.
Республика шоҳ кўчасида, «Есил» савдо уйи рўпарасига ўрнатилган светофор устуни чироғининг рангига монанд тарзда ёниб туради. Бу эса ҳайдовчиларга қоронғи пайтида светофорнинг қайси чироғи ёнаётганини аниқ ва равшан кўрсатиб туради. Мазкур тизим ҳозирда Киев, Москва ва Дубай каби мегаполисларда қўлланилади.
Шунингдек, янги турдаги светофор кўзи ожиз фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида светофорнинг чироғи ҳақида маълумот берувчи овозли ёрдамчи билан ҳам таъминланган.
Изоҳ (0)