Тошкент шаҳрида «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Экспертлар кенгаши фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбир доирасида Сан-Франциско, Лондон, Москва, Женева, Токио шаҳарларидаги ватандошлар мамлакатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш моделларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва дунёнинг етакчи халқаро таҳлил ва илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Москвадан журналист Дилбар Файзиева сўз олди:
—Касбим бўйича Ўзбекистонда таҳсил олгач, Россиядаги етакчи телеканалларидан бирида ишлашга қарор қилдим, — дейди Д.Файзиева. — Мамлакатда улкан ўзгаришлар кечаётган бир даврда Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги сиёсий имижини ошириш ҳар қачонгидан-да муҳим. Диплом ишим шу мавзуга бағишлангани бу борада яқиндан ёрдам беради, деган умиддаман.
Изоҳ (0)