9 май–Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ташриф давомида ҳарбий хизматчилар ўтмишга хаёлан саёҳат қилиб, Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган қадимий мудофаа қалъалар макетлари, қадимдан то бугунги кунга қадар мамлакат ҳудудида яшаб келган одамлар, уларнинг турмуш тарзи, айниқса, илк тош давридан Марказий Осиё ҳудудида қўлланилган қуроллар ва муҳофазага таалуқли бўлган маълумот ва экспонатлар билан танишди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)