Ислом Каримов фонди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ўзаро кўмак ва ҳамкорлик тўғрисида шериклик битими имзолади. Бу ҳақда фонднинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ушбу битим таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликдаги фаолиятни ўз ичига олади.
Хусусан, унда инклюзив таълим, моддий ва номоддий маданий меросни келажак авлод учун асраш, музейларни тарғиб ва муҳофаза этиш, туризмни ривожлантириш, шунингдек, халқаро анжуман ва учрашувлар ўтказиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)