5—6 май куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бангладешнинг Дакка шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 45-сессиясида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Сессия ишида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари, қатор халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси ташаббуси билан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари кенгашининг 45-сессияси «2020 йилда Ўзбекистонда ИҲТнинг илм-фан ва технологиялар бўйича иккинчи саммитини ўтказиш тўғрисида», «Тошкентда ислом цвилизацияси марказини барпо этиш тўғрисида», « Ўзбекистонда ёш олимларнинг халқаро ислом марказини яратиш тўғрисида» ги резолюцияни қабул қилди.
Бундан ташқари, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши томонидан 26—27 март кунлари Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг аҳамияти ва долзарблиги қайд этилди.
Изоҳ (0)