Тошкентнинг Шимолий вокзали яқинида 4 май куни пойтахт гербини тутиб турган қўллар кўринишидаги ёдгорлик олиб ташланган эди.
«Газета.uz»нинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига асосланиб хабар беришича, Нукус ва Тарас Шевченко кўчалари кесишмасида Бердақ номидаги хиёбон барпо этилади. Ҳозирда бу ерда пиёдалар йўлаклари ва фавворалар таъмирланмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда Бердақ ҳайкали Талабалар шаҳарчасида, собиқ «Нукус» кинотеатри ёнида ўрнатилган.
Изоҳ (0)