Австралияда дунёдаги опаллар (безак буюмларига ишлатиладиган минерал) пойтахти номи билан машҳур Кубер-Педи шаҳарчаси бор. Шаҳарчада энг бой кон жойлашган бўлиб, бутун дунёдаги захиранинг тахминан 30 фоизи шу ерда тўпланган, деб ёзади TravelAsk.
Шаҳар Австралия чўлининг жанубий қисмида жойлашгани учун ёзда соядаги ҳарорат 40 даражадан ошади. Бундай иссиққа чидаш учун маҳаллий аҳоли ўз уйларини ер остида қурган.
Изоҳ (0)